Рўзиқул Бердиев: Натижадан ранжидим

CHERY AUTO

"Ҳисобда олдинда бора туриб, якунда дуранг ўйнаш жамоамизга хос эмас. Шу сабаб қайд этилган натижа бизни бироз ранжитди. “Динамо” жамоаси сафида иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган футболчилар кўп эканини билар эдик. Лекин ҳимоячиларимиз барибир бироз бепарво бўлишди ва гол ўтказиб юбордик.

Tecno

Ўйин сўнггига қадар яна гол киритишга уриндик, бироқ якуний нуқтани қўйишни уддалай олмадик. “Динамо” жамоаси анча кучли иштиёқ билан тўп сурди. Улар ҳисобга мос ўйин намойиш этишди, ҳақли равишда очко қўлга киритишди", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!