Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" яратган вазиятлар бутун мавсумга етса керак"

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛда плей-офф йўлланмасини қўлга киритган "Насаф" жамоаси Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келди. 

"Аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев кутиб олиш жараёнида журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб берди: 

- Бизнинг гуруҳдаги жамоалар кучли эди. Шунга қарамай, йигитлар ушбу учрашувларга яхши руҳий тайёргарлик кўрди.

- Жамоа қанча кўпроқ беллашувларда иштирок этса, ўйин амалиёти ошиб бораверади. Буни футболчиларим амалда ҳам кўрсата олди. Таркибимизда йўқотишлар кўп бўлганига қарамай, иштиёқ ҳамда хоҳиш туфайли кейинги босқичга чиқдик. Бу кичик бўлса ҳам футболимиз учун ютуқ ҳисобланади.

- Шерзод Насруллаевнинг йўқлиги билинди. У тўп тепаётган чап қанот ҳимоясида бошқа ўйинчимиз йўқ эди. Алибек Давронов ушбу позицияда ўйнаб берди ва у амалда ишончимизни оқлади. Шундай бўлса-да, Ғолиб Ғайбуллаев ва Шерзод Насруллаевнинг жароҳати ўйинимизга таъсир ўтказди.

- Кейинги босқичдаги рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, "Ал-Шабаб"да бир нечта легионерлар бор. Саудияда ҳар бир клуб кучли эканлигини биламиз. Бу баҳс ҳам биз учун осон бўлмайди. Бироқ гуруҳ босқичидаги беллашувларда тажрибани ошириб олдик. Ўйлайманки, бу бизга ас қотади.

- Сўнгги ўйин олдидан деярли кейинги босқичга чиққанимиз йигитларга таъсир қилди. Бу майдонда ҳам сезилди. Мен уларни бўшашмасликка чақирдим. Сабаби, вазифани аниқ бажармаган эдик.

- "Пахтакор" ҳам ёмон ўйнамади. Уларнинг яратган вазиятлари бутун мавсумга етса керак. Ўйлайманки, иккала клубимиз ҳам яхши даража кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Tohirbek
29/04/2022 08:43
Nasafga omad Al Shababni xam yutadi nasib
&
Nasaf Qarshi
28/04/2022 22:49
Рахмат Бердиев, йигитларда Ватан хисси сезилиб турди, биз биламизки Насафда иш хаки буйича хам карздорлик бор булишига карамасдан яхши уйин курсатишди, яратганни узи куриб турибди йигитлар! Яна бир марта размат, Насафдан супер лигада чемпионлик кутиб коламиз!
Umar As
28/04/2022 23:23
Nemativ zur uynadi
Хужакулов Хуршидбек
28/04/2022 22:28
Рўзи акага гап йўқ
Шухрат Жураев
29/04/2022 11:01
Пахтакор судясиз уйнайди
. мансур
28/04/2022 22:46
Пахтакор ОЧЛда ҳамма ўйинларда дарвозабонсиз ўйнаганини ҳам ҳисобга олиш лозим