Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" жамоаси руҳиятида пасайиш бор ва бу бизга қўл келди

Учрашувдан сўнг "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, бугун ҳақли ғалабага эришдик. Ўйинимиз яхши чиқди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Йигитлар мен берган кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва ғалабага эришдик. Киритган икки голимиздан бошқа яна кўплаб имконияларга эга бўлдик. Балки улардан фойдалана олганимизда ҳисоб бундан-да йирик кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди. Бизга ғалаба керак эди ва бунга эришдк.

Тўғри Ҳумоюн Муртазоев қулай имкониятларни кўкка совурди. Амо бугун у иккита гол киритди ва бунинг учун раҳмат айтиш лозим. Бугун ғалаба қозондик ва бунга эътибор қилмасдан, кўз юмсак ҳам бўлади. 

Бобур Абдуҳолиқов жароҳати боис узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолди. 4 кундан буён умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этиб келмоқда. Кеча бир тайм U21 Биринчилигида ўйнади, бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлашимча, у ҳали ўз сўзини айтади. Жисмоний жиҳатдан тайёр бўла олса, ҳали кўплаб беллашувларда унинг фойдаси тегади.

"Локомотив" жиддий рақиб. Ушбу баҳсга ҳам ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз ва бу беллашувда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Сардор Абдураимовда жароҳат йўқ. У деярли барча ўйинларда майдонга тушди ва дам олиш имконини бериш мақсадида бугун Шароф Муҳитдиновга имконият беришга қарор қилдим. У бизнинг асосий таркиб футболчимиз саналади, қолаверса, Муҳитдинов ҳам ёмон ҳаракатланмади.

Баҳс Қўқонда кечганида рақиб майдон эгаси сифатида яхшироқ ҳаракат қилган бўлар эди. Қўқонликларда руҳиятида пасайиш бор ва бу бизга қўл келди. Лекин улар тажрибали мураббий ва футболчиларга эгалар ва фақат яхши фикрларни айта оламан. Руҳий жиҳатдан ўзларини тиклаб олишса, уларнинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда", - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!