Рўзиқул Бердиев "Қўқон-1912"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Ҳимояда жуда қўпол хато қилдик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Рақибни ўрганган вақтимизда қўқонликлар стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишларини гувоҳига айтган эдим. Футболчиларга жарима майдончамиз атрофида иложи борича қоида бузмаслик лозимлигини таъкидлаган эдим.
Лекин барибир мен хавфсираган нарса содир бўлди. Ҳимоячимиз қўполлик ишлатиши натижасида рақибимизда имконият бўлди ва Ҳолмуҳаммедов вазиятдан унумли фойдаланди. Тан олишимиз лозим ҳужум чизиғимизда ҳам муаммолар кузатилди. Ҳужумчиларимизда яққол голли вазиятлар бўлмади", - деди Бердиев.
Фикрлар