Рўзиқул Бердиев: Умид Эргашев руҳий жиҳатдан "синиб" қолмаслиги учун унга имконият берилди

Учрашувдан сўнг "аждарлар" устози дарвозабонлар рокировкаси борасида қуйидагича фикр билдирди.

"Бизда 4 нафар ёш дарвозабонлар мавжуд, уларга ишонч билдиришимиз керак. Бугун ҳам кўрганингиздек, Умиджон Эргашев яхши ҳаракат қилди. Бундан олдинги уч баҳсда дарвозамизни Абдувоҳид Неъматов қўриқлади ва бу ишни яхши амалга ошира олди. Эргашевни руҳий жиҳатдан синиб қолмаслиги учун бугун унга имконият бердик ва ўйлайманки, ёмон ҳаракат қилмади ҳамда ғалабага ўз ҳиссасини қўшди", - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!