Рўзиқул Бердиев: Хавотирли бўлса ҳам қизиқарли ўйин кўрдик!

ОФК кубоги ҳудудий финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувида мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчиси Марко Станоевич иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

Ўйин оғир бўлишига ўзимиз сабабчи бўлдик, деб ўйлайман. 2та голдан кейин тўхтаб қолдик. Рақиб жамоа мураббийи ўйинга ўзгартириш киритди, деб ўйламайман. Биз фақат ўзимизнинг хатолар эвазига гол ўтказдик. Бундай ҳолатда ҳар қандай жамоа жахолашга қодир. Натижа қониқарли бўлса ҳам ўйин кутилганидек бўлмади.

Ўйинолди матбуот анжуманида ўйин қизиқарли бўлади, деб айтгандим. Гувоҳи бўлдингиз, хавотирли бўлса ҳам, қизиқарли ўйин кўрдик.

Пенальтиларни одатда, Марко тепарди. Лекин ўйин олдидан агар пенальти белгиланса, уни Ҳусайин тепишини тайинлагандим. Станоевич АГМКга 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмаганди. Норчаев ҳам анча совуққон футболчи. Шогирдларим машғулот давомида пенальти тепишни ўзаро машқ қилади ва кўрдикки, бу фойда берди.

ОФК кубогидаги ўйинлардан шуни англадимки, ўзбек футболининг даражаси қўшниларимизникидан юқорижа экан. Кўпчилик Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ҳозир биздан кучли, деб ҳисоблаганди. Аммо бундай эмас.

Марко Станоевич: Рақиб бизга иккинчи таймда босим уюштириб ҳисобни тенглаштирди. Ўша пайтда биз ўйинни ташлаб юбордик. Охирига қадар курашишимиз керак эди. Кейинчалик шундай қилганимиз учун ҳам ғалаба қозона олдик, деб ўйлайман.

Биз машғулотда пенальти тепишни машқ қиламиз ва орамиздаги энг яхши ижрочи айнан Рўзиқул Бердиев ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!