Рўзиқул Бердиев "Хўжанд"га қарши беллашув олдидан: Бу - ОФК қарори, бунга кўникиш керак

ОФК Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида "Насаф" Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби билан кураш олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик олдидан қаршиликлар устози Рўзмқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди. 

“Aссалому алайкум барчага. “Хўжанд” жамоасини яхши биламиз. Улар иштирокидаги ўйинларни кўрдик, ўргандик. Жамоа ўз чемпионатининг етакчиларидан бири. Эртага керакли натижага эришишмиз учун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак бўлади. Футболчиларим эртанги ўйинга тайёр. Ўйлайманки эртага ижобий натижа ва ажойиб футбол учрашувига гувоҳ бўламиз. 

Мусобақа марказлашган ҳолда ўтиши? Ҳозир пандемия бўлгани учун мусобақа марказлашган ҳолда ўтказилмоқда. Бу ОФК қарори. Бунга кўникиш керак, ОЧЛ баҳслари ҳам шундай ўтди. Олдин ўйинлар уй-сафар тизимида бўларди", - деди Бердиев. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!