РПЛ. Афониннинг жамоаси еттинчи ўринга кўтарилиб олди
Ҳозиргина Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Оренбург" ҳамда "Уфа" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Оренбург шаҳридаги "Газовик" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 80-дақиқада Алексей Сутормин томонидан пенальтидан киритилди.
Ҳамюртимиз Вадим Афонин бугунги беллашувни одатдагидек асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Мазкур муваффақиятдан сўнг "Оренбург" ҳисобидаги очколар сони 22 тага етди ва жамоа биринчи даврани 7-ўринда тугатди.
Оренбург
| Премьер-лига 15-тур 24/11/2018, 18:30
1 :0 ![]() Тугади | Уфа |
Стадион: Gazovik Stadium |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар