РПЛ. Денисовнинг жамоаси "Спартак"ка мағлуб бўлди

TIGGO 2 PRO

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Крилья Советов" ўз майдонида "Спартак"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Денисов тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди ва 38-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

Шу тариқа, самараликлар ҳисобидаги очколар сони 28 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!