РПЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Нижний Новгород" ғалаба қозонди, Иброҳимҳалил Йўлдошев эса..

Россия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Урал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Калинский томонидан 78-дақиқада пенальтидан урилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Бундан ташқари, меҳмон жамоа таркибида Колесниченко (55-дақиқа) ва Гогличидзе (77-дақиқа) қизил карточка олиб, майдонни тарк этган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев 18-дақиқада Козлов ўрнига захирага тушди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!