РПЛ. Жамоаси ғалаба қозонган ўйинда Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат олди
Россия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Рубин" - "Нижний Новгород" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3 очкога эга бўлди, ҳисоб 1:0.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона 61-дақиқада Калинский томонидан киритилди. Николай 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Иброҳимҳалил Йўлдошев 73-дақиқада жароҳат туфайли захирага олинди. Ҳозирча, жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги маълум эмас.
Ушбу ғалаба натижасида "Нижний Новгород" очколари сонини 14 тага етказиб олган ҳолда, 7-ўринга кўтарилди.
Фикрлар