РПЛ. "Нижний Новгород" пешқадамдан 1 очко тортиб олди, Йўлдошевдан ассист
РПЛ 3-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - ЦСКА учрашуви якунланди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Москваликлар сафида Чалов ва Кучаев ўз номини таблога ёзиб қўйди. Нижний Новгородликлар таркибида икки голга ҳам Сулейманов муаллифлик қилди.
Қайд этиш лозим, "Нижний Новгород" таркибида тўп тепадиган легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев Тимур Сулеймановнинг илк голига ассистентлик қилди. Шунингдек, у баҳснинг 79-дақиқасида захирага олинди.
Фикрлар