РПЛ. "Рубин" қийинчиликларсиз рақибини мағлуб этди

Россия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган "Рубин" - "Динамо Махачкала" баҳси якунига етди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Мирлинд Даку пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. 63-дақиқада Никола Чумичнинг голи ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Ушбу баҳсда легионерларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Рахмоналиев захирада қолдирилди.

Бугунги ўйиндан сўнг "Рубин" РПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни банд этди. Қозонликлар ҳисобида олти ўйиндан сўнг 10 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!