“Рубин” бош мураббийи Ашурматовни нега ўйиндан эрта олиб ташлаганини айтди

  • 22 сентябрь, 2024, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида “Рубин” футболчилари ўз майдонида Москванинг ЦСКА жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

Мезбонлар бош мураббийи Рашид Раҳимов ўзбекистонлик легионер Рустам Ашурматовни 58-дақиқада захирага олди.

Ўйиндан кейин журналистлар бош мураббийдан нега ўзбекистонлик марказий ҳимоячини кетма-кет иккита учрашувда захирага олаётгани ҳақида сўрашди.

Мураббий қуйидагича жавоб қайтарди.

- Рустам Ашурматов  ҳар доим ҳам муваффақиятли ўйнай олмаяпти. Оддий вазиятларда кўп хато қиляпти, ҳаракатланишда кеч қоляпти.

Биз бу ҳақда гаплашяпмиз ва ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонч билдирамиз, ўйинини тиклашга уринамиз, ўзига бўлган ишончини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Бироқ бу баҳсда хатолари кўпайиб кетди. Камчиликлар иккинчи бўлимда ҳам давом этгани боис, уни алиштиришимизга тўғри келди, - деди Рашид Раҳимов.

ЦСКА шарафини ҳимоя қилаётган Аббосбек Файзуллаев эса, учрашувда анча фаол ўйнади ва жамоадоши Рифат Жемалетдиновнинг голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!