"Рубин" Ўруновни харид қилмоқчи бўлган, бироқ ...
"Рубин" бош директори Рустем Сайманов Қозон жамоаси "Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилганини маълум қилди.
"Аввалига, бизга рад жавоб беришди. Кейинчалик, унинг нархини маълум қилишди. Тўғрисини айтаман, бу пулга 3та футболчи харид қилишимиз мумкин эди. Якунда биз япониялик футболчини танладик. Бошқа саволга ўрин йўқ", - дейди Рустем.
Аввалроқ, "Рубин" "Сенан Беллмаре" футболчиси Мицуки Сайтони ижарага олган эди.
Фикрлар