Руди Гарсия: Депайнинг майдондан чиқиб кетгани "Бенфика"га устунлик берди
"Лион" клуби бош мураббийи Руди Гарсия кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Бенфика"га (3:1) қарши ўйинда жароҳат олган Мемфис Депайнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
“Депай сонида оғриқ ҳис қилмоқда. Гарчи у ўйинни давом эттиришни хоҳлаган бўлсада, биз таваккал қилишни истамадик. Балким, унинг майдондан чиқиб кетгани “Бенфика” футболчиларига қўшимча куч бергандир, чунки биз етакчи футболчимизсиз қолган эдик", - дейди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Лион” 7 очко билан “G” гуруҳида 2-ўринда бормоқда. Улар кейинги учрашувни 27 ноябрь куни “Зенит”га қарши ўтказишади.
Фикрлар