"Ал-Насср" бош мураббийи Руди Гарсия Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонига келиши ҳақида фикр билдирди.

"Бу Пеленинг АҚШга ташрифига ўхшайди. Роналду мамлакатда футбол, спорт ва маданиятнинг ривожланишига улкан ҳисса қўша олади. Бу биз, клубдагилар ва Саудиядаги барча учун ажойиб ҳолат.

Криштиану шунчаки футболчи эмас. У дунёнинг энг яхшиларидан бири",-деди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, "футбол қироли" Пеле ҳам 34 ёшида АҚШнинг "Нью-Йорк Космос" жамоаси таркибига бориб қўшилган ва 2 йил ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!