Руис: Керагидан ортиқ вазн олганим учун ютқазиб қўйдим

  • 8 декабрь, 2019, 18:44
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Энди Руис WBA, WBО, IBF ва IBО йўналишларининг чемпионлигини қўлга киритган Энтони Жошуага қарши жанг борасида фикрлар билдирди.

"Мен керакли даражада тайёргарлик кўролмастан, керагидан ортиқ вазн олиб юбордим ва шунинг учун мағлуб бўлдим.

Аммо, ҳеч қандай бахонага ўрин йўқ, мен энг яхши спорт формага кириб оламан ва учинчи жангга тайёргарлик кўраман," - деди Руис.

Эслатиб ўтамиз, тўлиқ 12 раунд давом этган реванш жангида Жошуа ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалабани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!