Румменигге: “Бавария” Хайнкес ишидан мамнун

 

“Бавария” жамоаси бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг айтишича, Юпп Хайнкеснинг клубга бош мураббий этиб тайинлиниши тўғри қарор бўлган.

“Хайнкес ўз вазифаларини уддаламоқда, жамоа эса ўз даражасидаги ўйинни намойиш қилмоқда. “Бавария” Хайнкес ишидан мамнун”, – деди Румменигге.

Германия чемпионати 10-туридан кейин “Бавария” 23 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!