Руни: "Агар Слот бўлганимда бошқача қарор қабул қилардим"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Уэйн Руни Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди. 

Tecno

"Тўғри Салоҳ ҳимояга қайтиб жамоага ёрдам бермайди. Буни ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Мен унинг клуб афсоналаридан бирига айланганини тушунаман. Бироқ у асосий таркибда тушиб, майдонда югурсаю лекин жамоага ёрдами тегмаса бу фожиа. Агар Арне Слотнинг ўрнида бўлганимда, жамоага таъсир қиладиган муҳим қарор қабул қилган бўлардим", - деди Руни.

Бир неча кун аввал Слотга Салоҳни асосий таркибдан тушириш кераклиги ҳақида таклифлар бўлганлиги маълум бўлган эди. 

Мисрлик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!