Руни Англия чемпионатларидаги юбилей баҳсида гол урди

Англия Чемпионшипининг 34-турида "Дерби Каунти" ва "Фулхэм" (1:1) ўзаро дуранг ўйнади.

Мезбонлар ҳужумчиси Уэйн Руни учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоанинг ягона голига муаллифлик қилди.

Бу 34 ёшли форвард учун Англия чемпионатларидаги юбилей 500-учрашув бўлди.

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛда 393 та беллашув ўтказган бўлса, "Эвертон" сафида 98 та ўйинда майдонга тушган ва "Дерби Каунти" аъзоси сифатида тўққизинчи марта ўйнади.

Маълумот учун, Руни Чемпионшипнинг жорий мавсумида 9 та баҳс ўтказиб, 3 та гол урди ва яна 2 та голга ҳаммуаликлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asqar Xan
22/02/2020 10:11
Uen runni ajoyib fubolchi super o'yinchi runni ketti man yunayded sindi