Руни Клоппнинг ягона хатоси нималигини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клуби форварди Уэйн Руни  "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида гапириб ўтди.

“Клопп ҳар бир футболчи бирга ишлашни хоҳлайдиган мураббийлардан биридир. Ўйинчилар у билан ишлаб роҳатланишади. У билан гаплашганман, у ажойиб инсон.

Бироқ, унинг ягона хатоси бу – “Ливерпуль” билан ишлаётганидир. Мен Клоппни ва эришган ютуқларини ҳурмат қиламан. Нафақат “Ливерпул”даги, балки “Боруссия”даги ишларини ҳам. Унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда”, - дейди англиялик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўтган мавсум Клопп қўл остида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!