Руни Роналдуга тенглаштирган осиёлик футболчи ким?
“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ўз вақтида кореялик ярим ҳимоячи Парк Жи Сун “қизил иблислар”нинг муваффақиятига жуда катта ҳисса қўшганини айтди.
“Агар сиз “Манчестер Юнайтед”нинг 12 ёшли мухлисидан Роналду ҳақида сўрасангиз, у дарҳол шундай жавоб берган бўларди: “Ҳа, у жамоанинг буюк ўйинчиси бўлган”. Агар ундан Парк Жи Сун ҳақида сўрасангиз, ҳатто унинг кимлигини ҳам билмаслиги мумкин.
Бироқ, кимда-ким Парк билан ўйнаган бўлса, у ҳам худди Роналду каби жамоанинг муҳим футболчиси бўлганини билади. Бу Паркнинг жамоада ўйнаган роли билан боғлиқ. Бундай футболчилар юлдуз бўлмайди, спортчи сифатида муҳим бўлади”, - дейди Руни.
Парк Жи Сун “Манчестер Юнайтед” сафида 2005-2012 йилларда тўп сурган.
Фикрлар