Руни сардорлик боғичидан маҳрум бўлиши мумкин
Ads

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни сардорлик боғичидан маҳрум бўлиши мумкин . Бунга эса инглиз газеталаридан бирида унинг маст ҳолда тушган сурати акс этганлиги сабаб бўлган.

Soccer.ru интернет сайтининг хабар беришичаАнглиялик ҳужумчи ўз ҳаракатига узр сўраган бўлсада, Англия терма жамоаси вақтинчалик мураббийи Гарет Саутгейт сардорлик боғичини бошқага беришини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида "F" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 4 ўйинда 10 очко жамғарган.