Руни:"Роналду вазнини ошириш учун "фаст фуд" истеъмол қилган"

"Манчестер Юнайтед"да биз Роналду билан бирга машғулот қилаардик. Ёдимда, у ўша пайтлар жуда ҳам озғин эди. Криштиану вазн олиш учун ўйиндаан олдин "фаст фуд" ер эди. Мен машина ҳайдар эдим, шунинг учун унга доим "Макдоналдс"дан егулик олиб келиб турардим.

4 та фарзанди бўла туриб, унинг танасини бундай ҳолатда ушлаб туриши мени доим ҳайратлантиради. Мана менинг ўзим ҳам 90 дақиқа ўйнай оламан. Аммо Роналду бошқа даражадаги футболчи",- деди 35 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Руни ва Роналду 2003-2009 йиллар мобайнида "қизил иблислар" сафида бирга тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!