Руслан Абдуллаев ғалаба қозонди!

  • 21.09.2025 13:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Бугун тонгда боксчимиз Руслан Абдуллаев ўзининг проф боксдаги учинчи жангини ўтказди.

Чарм қўлқоп устамиз америкалик Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилди. Саккиз раунд тўлиқ давом этган жангда Абдуллаев тажрибали рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Учинчи жанг, учинчи ғалаба.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!