Руслан Абдуллаев: "Ўзим хоҳлагандек жанг қила олмадим"
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев арманистонлик Хованец Бачков билан рингга кўтарилади.
Вакилимиз икки раунддаги ғалаба эвазига рақибидан устун келди. Жангдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жанг жуда яхши бўлди. Бу рақибим аввал жуда кучли эди. Мухлисларимга катта раҳмат айтаман. Шунчалик қўллаб-қувватлагани учун. Эртанги жангда чемпион бўлиб Ўзбекистон байроғини кўтариш асосий мақсадим.
Бу энг кучли рақибим эди ва уни ютиб олдим. Кўпчилик ишонмади, лекин ғалаба қозондим. Мураббийларим узоқдан ишла деганди, мен ўзим яқин ишладим. Ўзим хоҳлагандек жанг қила олмадим", - деди Руслан.
Фикрлар