Руслан Жиянов: "Мухлислардан бизни барча ўйинларда шундай қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан"

U23 Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувида Кападзе шогирдлари 6:0 ҳисобида зафар қучди. Баҳсдан сўнг жамоамиз юлдузи Руслан Жиянов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча футболчиларда мотивация кучли эди. Ҳисобнинг йириклигига асосий сабаб мураббийнинг кўрсатамалари деб ўйлайман. Жамоавий ғалаба бўлди, мухлисларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Томошабинлардан барча баҳсларда бизни шундай қўллаб-қувватлашини, стадионга ташриб буюришини сўраб қоламиз. Кейинги ўйинда қандай ҳисоб бўлишини билмайман, барчаси Аллоҳдан. Лекин ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!