Руслан Нурудинов Жўраевнинг олтин медалини текшириб кўрди (фотогалерея)

Ҳозиргина якунига етган баҳсда икки атлетимиз миллионлаб юртдошларимизни хушнуд этиб, медаллар шодасини тақдим этишди.

Даст кўтариш машқида Акбар - олтин, Руслан бронза медалини қўлга киритган бўлса, арманистонлик Мартиросян кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида медаллар учун яна ўша уч спортчи курашди.

Силтаб кўтаришда ҳам арманистонлик Симон Мартиросянга "нон" қолдиришмади. Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев даст, силтаб кўтариш ва икки курашда ҳам олтин медалларни ўзиники қилди.

Тажрибали Руслан Нурудинов эса 236 кг тошни силтаб кўтариб, Симонга кумуш медаль ҳам қолдирилмади. Кетма-кет икки Олимпиадада бўлгани каби, Мартиросян яна бизникилардан кейин.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган суратларни томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!