Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Канвон" ғалабани илиб кетди

Жанубий Корея биринчилиги 30-туридан ўрин олган "Канвон" - "Пхохан Стилерс" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини Хванг Мун-Ки томонидан 90+3-дақиқада киритилган ягона гол ҳал этиб берди. Мазкур баҳсни легионеримиз асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, канвонликлар очколари сонини 30 очкога етказиб олди. Мағлуб жамоа ҳисобида 39 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!