Рустам Тўлаганов Москвада жангга тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Професcионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов (3-0, 1 КО) ўзининг навбатдаги жангини 29 январь куни Москвада ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳозир Тўлаганов Москвага етиб борган ва Эдуард Кравцов билан жангга тайёргарлик кўрмоқда.

8 раундлик қилиб белгиланган жангда Тўлагановга колумбиялик Бейби Берросал ( 17-7, 16 КО) рақиблик қилади. Шу билан бирга ушбу кечада оғир вазн тоифасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов ҳам ўзининг дебют жангини ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)