Асосий мазмунга ўтиш

"Рязань" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Shahzod
Изоҳлар: 0

ОХЛ мунтазам чемпионати доирасида "Ҳумо"га қарши (0:5) баҳсдан сўнг "Рязань" бош мураббийи Александр Сирцов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Чиройли шаҳар, ажойиб арена, аммо ҳисоб биз учун қайғули тус олди. Учрашув аввалида қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи давр аввалида иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўзимизга кела олмадик.

Айни дамда рўйхатдан ўтказган 9 ҳимоячидан фақат тўрттаси қолган. Фарм-жамоамизга мурожаат қиламиз шекилли. Бизда мана шундай вазият. "Звезда"га қарши баҳсда ёмон ҳаракат қилмаган эдик. Қўлни туширмаймиз ва барчаси яхши бўлишига умид қиламиз", - деди мутахассис.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ