Рюдигер: "Барса"дан қизиқиш бўлган эди. Аммо..."
"Реал" футболчиси сифатида таништирилган "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Барселона"дан қизиқиш бўлгани ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, у Мбаппенинг ПСЖда қолганига ҳам муносабат билдирди.
"Ҳа, "Барселона"дан қизиқиш бўлгани рост. Улар менга қўнғироқ ҳам қилишганди. Аммо акамга "Реал"га ўтишни истаётганимни айтдим.
Мбаппе ҳақида бирор нарса демаган бўлардим. Бу унинг шахсий иши.
Замонавий футболда тезлик муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳужумчилар айнан шундай хусусияти билан ажралиб туради. Мен уларни ўз усули билан тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламан. Асосий устунлигим шунда бўлса керак", - деди германиялик ҳимоячи.
Фикрлар