Рюдигер: "Чемпионлар лигасини ютишни истасангиз, "Манчестер Сити" билан ўйнашингиз керак"

Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди. Жамоаларнинг дастлабки учрашуви мадридликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Менда бундай ўйинлар кўп бўлган. "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқдим. Сен шундай ўйинлар, шундай лаҳзалар учун ишлайсан. Биз кўп йиллар давомида Европанинг энг яхши жамоаларидан бири бўлган "Сити" билан кўп марта баҳс олиб бордик. Чемпионлар лигасини олишни истасангиз, "Сити" билан ўйнашингиз керак.

Менда кичик муаммолар бўлди, лекин буларнинг барчаси ўтмишда қолди. Охирги бир неча беллашувларга қарайдиган бўлсак, яхши ўйнаяпман ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мавсумнинг ушбу босқичида мен яхши ҳолатдаман. Охирги бир неча ой давомида қаттиқ ишладим", — деди германиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!