Рюдигер ҳамюрти Мусиалага мурожаат қилди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер кеча Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жиддий жароҳат олган "Бавария" вингери Жамал Мусиалага ижтимоий тармоқ орқали қўллаб-қувватлов билдирди.

Tecno

"Мен сенга ишонаман, сен бундан-да кучлироқ бўлиб қайтасан" — деб ёзди Рюдигер ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Мусиала биринчи бўлим охирида ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашиб кетган ва оғир оёқ жароҳати олган. У майдондан носилкаларда олиб чиқилган.

Мюнхенлик футболчи жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради ва камида 5 ой давомида майдонга қайта олмайди.

Беллашув "Бавария"нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ярим финалда ПСЖнинг рақиби айнан Рюдигернинг жамоаси — "Реал Мадрид" бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!