Рюдигер миграция муаммоси ҳақида фикр билдирди
"Реал" ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер Европадаги миграция муаммоси юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Сьерра-Леонедан келган муҳожирлар оиласида вояга етган футболчига кўра, кўплаб инсонлар ўз юртларини мажбурият туфайли тарк этади.
"Одамлар ўз мамлакатларини мажбур бўлганлари учун тарк этади. Уларда бошқа танлов бўлмайди. Менинг ота-онам ҳам шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлган ва ҳаётни нолдан бошлаган. Биз бу ҳолатларни ўз бошимиздан ўтказганмиз", — деди Рюдигер.
Маълумот учун, футболчининг ота-онаси ўз вақтида уруш қамраб олган Сьерра-Леонени тарк этган. Ҳозирда Рюдигер Мадриднинг "Реал" клуби сафида тўп сурмоқда.

Фикрлар