Рюдигер тез кунларда "Челси"да тиббий кўрикдан ўтади

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини “Челси”да давом эттиришга тайёр.

Хабарларга қараганда “бўрилар” 24 ёшли футболчиси учун “аристократлар”дан жами 38 млн евро (шундан 5 миллиони бонус ҳисобида) олади. Тарқатилган маълумотларга кўра айни дамда Конфедерациялар кубогида иштирок этаётган Германия терма жамоаси аъзоси янги ҳафтада “Челси”да тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Рюдигер бугун терма жамоаси билан КК-2017 мусобақасининг финал баҳсида Чили термасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!