
"Сабер" жамоаси клублар ўртасидаги нуфузли мусобақада қатнашади
Бир муддат аввал Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган "Сабер" жамоаси аёллар ўртасидаги Клублар мусобақасида иштирок этган эди.
Энди эса навбат "Сабер" эркаклар жамоасига етиб келди. Дзюдочиларимиз эртага, 31 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказиладиган Қитъалараро дзюдо лигаси турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
"Триумф" аренада ўтадиган мусобақада жами 13 та клуб қатнашади. Россия клубларидан ташқари Қозоғистоннинг "Женйс", Беларуснинг "Стайки", Венесуеланинг "Cлуб Депортиво Жигоро Кано", Ҳиндистоннинг "Бомбай Жудо Cлуб" ҳамда Ўзбекистоннинг "Сабер" жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Қуръа натижасига кўра, "Сабер" клуби "С" гуруҳида Москванинг МГФСО, Қозоғистоннинг "Женйс" ҳамда Ҳиндистоннинг "Бомбай Жудо Cлуб" жамоаларига қарши татамига чиқади.
"Сабер" жамоамиз таркибидан жой олган дзюдочиларимиз: Муҳриддин Тиловов (-66 кг), Азиз Ортиқов (-66 кг), Ҳожиакбар Тошев (-73 кг), Нодир Мавлонбердиев (-81 кг), Азиз Авазмуродов (-90 кг), Жавоҳир Муродиллаев (+90 кг).
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Комментарии