Сабина Шарипова бугун Таиландда ўйнайди

Теннис бўйича мамлакатимизнинг аёллар ўртасидаги биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида ўтаётган турнирда иштирок этмоқда.

Сабина мусобақанинг яккалик баҳслари илк босқичида Лихтенштейн вакиласи Фон Дайхманн Катинкага қарши ўйин ўтказади.

Улар ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.