Сабина Шарипова чорак финалда
Ads
Фарғонада хотин-қизлар ўртасида ўтаётган ITF турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Сабина Шарипова чорак финалга чиқди.
 
Сабина Шарипова мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик теннисчи Дарья Лодиковага қарши кортга чиқди.  Мазкур учрашувда теннисчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 
 
Бирорта ҳам геймни бой бермай иккинчи босқичдан ўтган Сабинанинг рақиби бир оздан сўнг аниқ бўлади.