Сабина Шарипова: Эртанги учрашувларга тайёрман
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиландда хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан ўтказилаётган "Нua Hin Championship – 2017" турнирида иштирок этмоқда.

Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳсларида Сабина илк учрашувини россиялик Евгения Родинага қарши ўтказади. Шунингдек, С.Шарипова жуфтлик баҳсларида АҚШ вакили Кейтлин Крисчен билан россиялик Ксения Ликина ҳамда япониялик Хироко Куватани синовдан ўтказади.

– Эртанги бўлиб ўтадиган учрашувларга тайёрман. Яккалик ва жуфтлик баҳслардаги рақибларимни яхши биламан. Умид қиламанки, мазкур мусобақа мен учун омадли ўтади, – дейди Сабина Шарипова Sports.uz интернет порталига берган интервьюсида

Sports.uz