Сабина Шарипова WTA рейтингида 22 поғона юқорилади
Ads

Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WTA теннисчиларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унда, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова 22 поғона юқорилаб жадвалнинг 164-поғонасидан жой олди. Россиялик Мария Шарапова эса 1 поғона юқорилаб 60-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг кучли ўнлигида ўзгариш йўқ.

1. (1) Симона Халеп (Руминия) - 6175 очко
2. (2) Гарбин Мугуруса (Испания)- 6135
3. (3) Каролин Возняцки (Дания) - 6015
4. (4) Каролина Плишкова (Чехия) - 5730
5. (5) Винус Уильямс (АҚШ) - 5597
6. (6) Элина Свитолина (Украина) - 5500
7. (7) Елена Остапенко (Латвия) - 5010
8. (8) Каролин Гарсия (Франция) - 4385
9. (9) Йоханна Конта (Буюк британия) - 3610
10. (10) Коко Вандевеге (АҚШ) - 3258

Sports.uz