Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Сабина Шарипова ярим финалда

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Мавсум омадли ўтмоқда

Туниснинг Монастир шаҳрида аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Сабина Шарипова ярим финалга йўл олди.
Сабина турнирнинг чорак финалида франциялик Виктория Мунтинга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда теннисчимиз рақибини 6:4, 4:6, 6:0 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа теннисчимиз, финал остонасида ҳиндистонлик Зил Десаи билан рақобатлашадиган бўлди.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ