Сабина Шарипова юксак марраларга интилмоқда
 
 
Аёллар теннис уюшмаси - WTA теннисчиларнинг 2017 йилдаги дастлабки рейтинг жадвалини эълон қилди.
 
Жаҳон рейтингига киритилган ҳамюртларимиздан Сабина Шарипова янги мавсумда кучли юзликка кириш учун ҳаракат қилади. Айни пайтда истеъдодли теннисчисиз бир поғона юқорилаб, рейтинг жадвалининг 148-қаторидан жой олди.
 
 
Шунингдек, Нигина Абдураимова ҳам рейтингдаги мавқеини яхшилаб олиш имконига эга. ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказган теннисчимиз ҳозирча 165-поғонада қайд этилган ва бўлажак мусобақаларга тайёрланмоқда.
 
 
Ўз вақтида энг кучли эллик нафар теннисчидан бири бўлган Оқгул Омонмуродова жароҳатлари туфайли анчадан буён муваффақиятли ўйнай олмаяпти. Шундай бўлса-да, тажрибали спортчимиз икки поғона юқорилаб, 384-ўринда қайд этилди.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)