Сабина Шариповага омад кулиб боқмади
Япониянинг Гифу шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
"Kangaroo Cup International Ladies Open"нинг ушбу даврасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова япониялик Аяно Шимизуга қарши кортга чиқди.
Уч сет давом этган ўйинда теннисчимиз 6:2, 2:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди Сабина бор эътиборни жуфтлик баҳсларига қаратади.
Фикрлар