Сабина Шарипованинг
Ads

Жорий йилнинг 14-27 январь кунлари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини Сабина Шарипова ҳимоя қилади. У ўз иштирокини турнирнинг саралаш баҳсларидан бошлайди.

Бугун асосий тўр баҳсларига чиқиш учун саралаш беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Сабина ушбу босқичдаги илк учрашувини австралиялик Александра Бозовичга қарши ўтказадиган бўлди.

Маълумот учун, Александра айни дамда WTA рейтингида 360-поғонада бормоқда. Сабина эса ушбу жадвалнинг 142-поғонасидан жой олган.

Қуръа натижаси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин