Саблячи йигитларимиз Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эришди. Бу гал саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда шоҳсупага кўтарилдилар.

Дастлабки босқичда Макаони 45:15 мағлуб этган ҳамюртларимиз чорак финалда Хитойдан 45:43 ҳисобида устун келишди. Бироқ муросасиз кечган ярим финал жангида Японияга 44:45 ҳисобида имконият бой берилди.

Учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса Гонконг 45:39 ҳисобида мағлуб этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!