Сака Англия терма жамоаси лагерини тарк этди

"Арсенал" вингери Букайо Сака Англиянинг ушбу ФИФА кунларидаги ўйинларида иштирок этиш учун терма жамоа қайдномасига киритилганди. Энди эса у клуб базасига қайтиб кетди. 

Маълум бўлишича, футболчи жароҳат олган. Бу жиддий бўлмаслиги мумкин, лекин эҳтиёт чораси сифатида унинг ҳолати текширилади. Шундан кейин якуний хулоса чиқарилади. Ҳозирча Саканинг Бразилия ва Бельгияга қарши баҳсларда майдонга туша олмаслиги аниқ. 

Нафақат "уч шерлар"ни, балки "Арсенал"ни ҳам олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Жамоа АПЛнинг кейинги турида "Манчестер Сити" майдонига сафар уюштиради. Шунингдек, Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Бавария" билан бўлиб ўтадиган учрашувлар ҳам бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!