Сала масаласи бўйича "Кардифф" "Нант"га тўлов амалга оширишга мажбур бўлди

ФИФА ҳужумчи Эмилиано Сала борасида тортишув ўтказаётган "Кардифф" ва "Нант" борасида қарор қабул қилди.

ФИФА Уэльс мамлакати клубини 6 млн евро тўлашга мажбур қилди. Ушбу сумма "Кардифф" томонидан футболчининг трансфери учун биринчи тўлов бўлиши керак эди. Аммо жамоалар ўзаро келиша олишмади.

Аргентиналик футболчи шу йилнинг январида "Нант" клубидан "Кардифф"га ўтиши керак эди. Франциядан Уэльсга парвоз пайтида авиаҳалокатга учради.

"Кардифф" футболчи учун 15 млн фунт тўлаши керак эди, аммо битимдаги зарур шартлар францияликлар томонидан бажарилмагани ва Сала АПЛдан рўйхатдан ўтказилмагани учун тўловни бажаришни рад этди.

Ўз навбатида, "Нант" инглизларнинг талабларини рад этиб, Эмилиано Саланинг трансфери ФИФА қоидаларига тўла мос келишини тахмин қилди. Шунингдек, францияликлар футболчининг йўқолган куни халқаро трансфер сертификати рўйхатдан ўтганлигини ҳам таъкидлади.

ФИФА баёнотида қайд этилишича, махфийлик учун "Кардифф"нинг кейинги тўловлари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек клублар ўртасидаги келишувнинг бошқа шартлари ҳозирда ошкор этилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!