Салах савоб ишга қўл урди

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Мохамед Салах Мисрда яшаётган бир боланинг операциясини қисман тўлади.

Ушбу бола саратон касаллигига чалинган бўлиб у жарроҳлик амалиётини ўтқазиши керак эди. Аввалроқ бола Салах билан учрашишни хоҳлаётганини айтиб ўтганди.

- Мохамеднинг отаси билан боғланишни уддасидан чиқдик. Сўнг Салах мен ва ўғлим билан гаплашиб, хозирда Мисрда эмаслигини ва имкони бўлганда ўғлим билан учрашишга ваъда берди.

Салахнинг сўзлари боламнинг соғлигига яхши таъсир этмоқда, - деди саратонга чалинган боланинг отаси Kingfut нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!